Жабрия бунга раддия бериб, бошқа раъй билдирди. Аҳли сунна эса барчасига раддия бериб, ўз раъйларини билдирди-да, бу раъй икки раъйнинг ўртасидан чиқиб келган учинчи раъй деди. Ва буни қону ошқозон-ичак ўртасидан чиқиб келган, ичувчиларга тоза ёқимли сут, деб ифодалади. Шунга биноан, баҳс мавзуси равшан бўлди: юнон фалсафасидан келган мавзу бу ақидага алоқадорлиги сабабли мусулмон шу мавзу ҳақида ўз эътиқодини: «У нима?» деб очиқ баён қилмоғи лозим. Мусулмонлар ўз раъйларини очиқ баён қилиб, уч мазҳабга бўлинган эдилар. Мана шунинг учун қазо ва қадар масаласини қазо ҳамда қадарни луғат ва шариатда келган маъноларга қайтариш мумкин эмас. Ва қазо-қадарга мутлақ фараз, тасаввур, хаёллардан иборат маъно тасаввур қилиниб, қазо - бу фақат куллиётларга куллий ҳукм, қадар эса жузъиёт ва тафсилотлар ҳақида куллий ҳукм, дейиш ёки қадар нарсаларнинг азалий лойиҳаси, қазо эса шу лойиҳага мувофиқ бажариш, яратиш дейиш мумкин эмас. Ҳа, булар мумкин эмас. Чунки бу хаёл-тасаввурдан ўзга нарса эмас. Баъзи луғавий, шаръий лафзларни ишлатишда маҳоратни ишга солиш фойдасиз ҳаракат. Чунки бу луғавий, шаръий маънолар унга эмас, балки умумий маънолардан далолат беради. Уларни хословчи нарса келтирмасдан баъзи маъноларга хослаб олиш далилсиз зўравонликдир. Шунингдек, қазо ва қадар Оллоҳнинг сирларидан бир сир, у ҳақда баҳс қилишдан қайтарилганмиз, дейиш ҳам мумкин эмас. Чунки у Оллоҳнинг сирларидан бир сир эканлигига шаръий насс йўқ. У ҳис қилинадиган ва у ҳақда раъй билдириш вожиб бўлган мавзу бўлишидан ташқари, қандай қилиб баҳс юритиб бўлмайди дейилади?! Ҳамда у ақлий баҳс ва ҳис қилинадиган воқе бўлганлиги жиҳатидан, Оллоҳга бўлган иймонга боғлиқлиги жиҳатидан ақл баҳс юритадиган ишларга боғлиқ мавзудир. Шунинг учун қазо ва қадар баҳс ўрнига қўйилган ва ақиданинг бир бўлагига айланган мазмуни билан баҳс қилинмоғи зарур. Қазо ва қадар мазмуни, бошқа ибора билан айтганда, қазо ва қадар масаласи бандаларнинг феъллари ва нарсаларнинг хусусиятларидир, бунга сабаб, бу ердаги масала банданинг феъллари ва бу феъллардан пайдо бўладиган нарса, яъни банда нарсаларда пайдо қиладиган хусусиятлардир. Шулар Оллоҳнинг яратишидан бўлиб, уларни яратиб, йўқдан бор қилган Оллоҳми? Ёки банда уларни яратиб, йўқдан бор қилганми? Мўътазилаларнинг ҳаммаси банда феълларни ўзи яратади дейишди. Демак, банда феълни яратиб, уни йўқдан бор қилади. Улар хусусиятлар ҳақида ихтилоф қилишди. Баъзилари инсон пайдо қилаётган барча хусусиятларни банда яратади ва йўқдан бор қилади, дейишди. Баъзилари хусусиятларнинг ўртасини ажратди, баъзисини банда нарсаларда яратиб, йўқдан бор қиладиган қисмга, баъзисини Оллоҳ нарсаларда яратиб, йўқдан бор қиладиган қисмга бўлишди. Аммо жабриялар инсоннинг барча феълларини ва инсон нарсаларда пайдо қилаётган барча хусусиятларни Оллоҳ яратади ва пайдо қилади ва банданинг феълни яратиш ва пайдо қилишда ҳам ва хоссани нарсада пайдо қилишда ҳам дахли йўқ дейишди. Аҳли сунналар эса банданинг феълларини ва нарсаларда пайдо қилган хусусиятларини Оллоҳ яратди дейишди. Лекин Оллоҳ Таоло буларни банда феълни бажариш пайтида ва хусусиятни пайдо қилиш вақтида яратади, дейишди. Демак, Оллоҳ Таоло
56-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|